"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди

Iskandarov Abdulaziz
19 апр 2025, 08:00
Эрон Про лигаси 27-тур доирасидаги "Персеполис" — "Сепахон" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 25-дақиқада ўрнини Фаршад Аҳмадзодага бўшатиб берди. Бу турдан сўнг "Персеполис" 51 очко билан учинчи, "Сепахон" 56 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган "Трактор" ҳисобида 58 очко бор.

Маълумот учун, "Персеполис" навбатдаги учрашувни 30 апрель куни меҳмонда "Мес Рафсанжан"га қарши ўтказади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia