"Пахтакор" Риан Исломов билан шартномани узайтирди

Alisher
31 янв 2022, 12:50
Ярим ҳимоячи Риан Исломов "Пахтакор" билан келишувни узайтирди.

Исломов 2022 йил охиригача "Пахтакор" билан келишувга имзо чекди. Ёш футболчининг ўзини кўрсатиши давом этган тақдирда у билан шартномани узоқроқ муддатга имзолаш борасида музокаралар бўлиб ўтади. 

Риан 2021 йилги мавсумда U-18 ва U-21 жамоалари сафида жами 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланди.


AlisherМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати