"Пахтакор" Анталияда: 6 та назорат ўйини ва 24 нафар футболчи

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026, 14:39
"Пахтакор" жамоаси Камолиддин Тожиев бошчилигида янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини ўтказиш учун Туркияга йўл олди.

Тошкентликлар 4-17 февраль кунлари Анталияда нафақат машғулотлар ўтказишади, балки бир қатор жиддий назорат ўйинларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Жамоанинг иккинчи хориж йиғини доирасида қуйидаги рақибларга қарши баҳслар режалаштирилган:

7 февраль: "Қайрат" (Қозоғистон)

8 февраль: "Петрокуб" (Молдова)

12 февраль: "Эпицентр" (Украина) ва "Оболонь" (Украина)

15 февраль: Рақиб аниқланмоқда

17 февраль: "Спаери" (Грузия)


Йиғинга йўл олган таркиб: 

Дарвозабонлар: Владимир Назаров, Санжар Қувватов, Максим Муркаев.

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммад Бобур Каримов, Заид Таҳсин, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Шерзод Насруллаев.

Ярим ҳимоячилар: Сардор Собирхўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Абдурауф Бўриев, Акмал Мозговой, Фламарион, Абубакр Шукуруллаев, Ҳожимат Эркинов, Сардор Мирқобилов, Ойбек Бозоров, Башар Ресан.

Ҳужумчилар: Рустам Турдимуродов, Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати