"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"

Administrator
10 июн 2025, 23:32
"Пахтакор" клуби афсонаси Василис Хадзипанагис Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихий Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади.

"Барча ҳамюртларимни, Ўзбекистон аҳолиси ва бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозларини қутлайман!

Буюк ютуқ — Ўзбекистон терма жамоасининг тарихда биринчи бор футбол бўйича Жаҳон Чемпионатига чиқиши билан чин дилдан табриклайман!

Бу улкан муваффақият билан барча футболчиларни, мураббийларни, Футбол федерациясини ва содиқ мухлисларни табриклайман!

ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!

Василис Хадзипанагис

Ўзбекистон футболи тарбияланувчиси, собиқ "Пахтакор" футболчиси.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia