Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалида Хитойга мағлуб бўлди

Оқил Абдубарноев
11 апр 2026
Таиландда бўлиб ўтаётган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финал баҳслари старт олди.

Ушбу босқичда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой вакилаларига қарши майдонга тушиб, аламли мағлубиятга учради.

Патхумтхани шаҳридаги "Таммасат" стадионида кечган муросасиз учрашув 2:1 ҳисобида хитойликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйиннинг 29-дақиқасида Зенг Южиа ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Ю Жиақи жамоасининг иккинчи голини киритди. Вакилаларимиз сафида ягона жавоб тўпини 69-дақиқада Эгамбердиева ўз номига ёздириб қўйди.

Хитой 2:1 Ўзбекистон

Голлар: Зенг Южиа (29'), Ю Жиақи (42') – Эгамбердиева (69').

Ушбу натижадан сўнг Владимир Панов шогирдлари турнирдаги иштирокини якунлади ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Хитой эса 15 апрель куни бўлиб ўтадиган ярим финалда Вьетнамни 4:0 ҳисобида таслим этган Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia