Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"

Mirjalol Normatov
10 окт 2025, 21:58
Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи Валерий Непомняший миллий жамоамизга янги бош мураббий тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

Унга кўра, Тимур Кападзенинг ўрнига ЖЧ-2006 ғолиби Фабио Каннаваро таклиф қилинди.

"Биринчидан айтишим керакки, Тимур Кападзени яхши биламан. Ўзбекистонда ишлаганимда у қўл остимда ўйнаган. Яхши йигит, мутахассис сифатида ҳам яхши эканлигини кўрсатди. Ҳа, у адашмасам сўнгги 3-4 ўйинда ишлади. Бироқ Каннаваро билан солиштирганда у термага кўпроқ мос эди.

Бу одамларни ҳам у яхшироқ танийди. Футболчилар ҳам яхши танишади. Мен учун бу ғалати ҳолат бўлди - номаълум сабаб билан мураббий алмаштирилди. Кападзенинг терма мураббийлар штабида қолиши айтилди. Менимча бу ҳам нотўғри", - деди Непомняший.

Россиялик мутахассис 2006 йилда Ўзбекистн термасида фаолият олиб борган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.com