

Учрашув Дубайда Тошкент вақти билан 17:30 да бошланди.
Беллашув 35 дақиқадан 3 тайм давом этади.
Рақиб 12-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада ўйиндан ҳисобни оширди. 91-дақиқада захирадан эндигина тушган Жавоҳир Ҳусанов тўп киритиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 105-дақиқада Беҳруз Каримов миллий жамоадаги дебют голини уриб, мувозанатни тиклади — 2:2!
Шу тариқа учрашувда муроса кўчаси танланди.
Машғулот учрашуви
Ўзбекистон – Хитой 2:2
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов 91', Беҳруз Каримов 105'
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов (Владимир Назаров, 36, Эдем Неманов, 71), Авазбек Ўлмасалиев (Самандар Мавлонқулов, 50, Фирдавс Абдураҳмонов, 90), Достон Турсунов (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 50), Қувондиқ Рўзиев (Аббос Ғуломов, 36, Жасур Жалолиддинов, 71), Икром Алибоев (Алишер Одилов, 36, Хуршид Ғиёсов, 71), Маҳмуд Маҳамаджонов (Шерзод Эсанов, 36, Беҳруз Каримов, 71), Анвар Ҳожимирзаев (Иброҳим Ибрагимов, 36), Нодир Абдураззоқов (Алибек Давронов, 50), Рустам Турдимуродов (Отабек Аҳадов, 50, Жавоҳир Ҳусанов 90), Азиз Холмуродов (Ойбек Бозоров, 36, Сардор Баҳромов, 71), Дилшод Комилов (Жаҳонгир Ўрозов, 50).
Захира: Самандар Муратбаев.







