Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси истеъфога чиқарилди

23 май 2018, 01:46
“Тюмень” клуби жамоа бош мураббийи Владимир Маминов билан келишувни бекор қилди.

Маминов Сибир клубини 2017 йил 31 августда қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 28 та учрашув ўтказиб, 8 марта ғалаба қозонган бўлса, шунча учрашувда дуранг қайд этди. 12 та беллашувда тюменликлар мағлубият аламини татиб кўришди.

Натижада “Тьюмен” МФЛ ( Россия премьер лигасидан кейинги ўринда турувчи Миллий футбол лигаси)да 19-ўринни банд этиб, мусобақани тарк этди.



Манба: "Тюмен" ФК расмий сайти