Ўртоқлик ўйини. "Тоттенхэм" "Рединг"ни мағлуб қилди

28 авг 2020, 22:45
"Тоттенхэм" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун Жозе Моуринью жамоаси "Рединг"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўртоқлик ўйини

"Тоттенхэм Хотспур" (Лондон) — "Рединг" (Рединг) — 4:1

Голлар: Ричардс, 7 (автогол). Алли, 21. Сон Хён-Мин, 39. Ламела, 52. — Пушкаш, 80 (пенальтидан). 

Маълумот учун, "шпорлар" АПЛнинг биринчи тур ўйинини 12 сентябрь куни "Эвертон"га қарши ўтказишади. Лондон клуби 20 сентябрь куни эса "Саутгенмптон" майдонига сафар уюштиради.


Манба: championat.asia