"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди

Alisher Ostonov
1 авг 2025, 22:55
"Истанбул Башакшехир" ва "Истанбулспор" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Қайд этиш керакки, "Истанбул Башакшехир"нинг ўзбекистонлик янги ўйинчилари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлашди.

Баҳсдаги ягона голни жамоанинг янги ўйинчиси Дэви Зельке урди. Аббос Файзуллаев янги клубидаги норасмий дебютини ўтказди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia