Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди

Khoja
15 май 2024
Кеча «Манчестер Сити» жуда муҳим учрашувда «Тоттенхэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг энг эсда қоларли воқеаси баҳснинг 86-дақиқасида содир бўлди. Ўшанда лондонликлар футболчиси Сон дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва унинг зарбасини рақиб посбони Ортега қайтаришга эришди. Ушбу вазиятни кузатиб турган манчестерликлар устози Пеп Гвардиола эса майдонга йиқилиб тушди.

Ушбу вазиятдан тўрт дақиқа ўтиб, Холанд рақиб дарвозасига иккинчи голни урди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com