ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради

Khoja
13 янв 2026, 09:13
ОКМК собиқ футболчиси Акрам Комилов фаолиятини воҳа жамоасида давом эттиради.

Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, ҳимоячи янги мавсумни "Насаф"да бошлайди.

Маълумот учун, Комилов 2021 йилдан бери ОКМК сафида ҳаракат қилганди. У ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборди ва Суперлигада 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди. 


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia