

Бугун ОФК вакиллари Миллий футбол марказига келиб, янги бунёд этилган замонавий футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишди.




Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамроҳлигида меҳмонлар спорт тиббиёти маркази, соғломлаштириш ва тикланиш бўлимлари ҳамда футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, VAR маркази, Республика академияси, янги ёпиқ майдонни кўрди.
