ОФК "Шандун Тайшан"ни турнирдан четлатди

Alisher
19 фев 2025
Хитойнинг "Шандун Тайшан" клуби ОЧЛ 8-тур доирасидаги "Улсан Хёнде"га қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортгани сабаб мусобақадан четлатилди.

"ОФК Чемпионлар лигаси-2024/25 йилги мавсум мусобақалари регламентининг 5.2-бандига мувофиқ, Хитойнинг "Шандун Тайшан" футбол клуби лига (Шарқ) босқичи доирасидаги "Улсан ХД"га қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортгани сабаб турнирдан чиқарилган деб ҳисобланади", — дейилади конфедерация хабарида.

Клуб футболчиларнинг соғлигидаги муаммолар сабаб ўйин учун қайдномани шакллантира олмаганини маълум қилди.

"Шандун Тайшан" илк етти ўйинда 10 очко жамғарган ва жамоанинг плей-оффга чиқиши учун "Ульсан" билан дуранг ҳам етарли бўлар эди.


AlisherМуаллиф
Манба: the-afc.com