"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!

Alisher
25 май 2024, 23:16
ОФК Чемпионлар лигаси финал иккинчи ўйин доирасидаги "Ал Айн" — "Йокогама Маринос" ўйини бўлиб ўтди.

Японияда кечган дастлабки баҳсда "Йокогама" 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Бугунги ўин БААдаги "Ҳазза Бин Зайед Стадиони"да бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берди, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажарди.  Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасида ишлади.


"Ал Айн" — "Йокогама Маринос" 5:1 (илк ўйин — 1:2)

Голлар: Софьян Рахими (8, 67), Каку (33-п), Кожо Лаба (90+1, 90+5) — Ян (40).

Четлатиш: Виллиам Попп (45+10 — "Йокогама Маринос")




AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia