Нодир Элибоев: "Биринчи ва охирги хатолар рақибга қимматга тушди"

Aslanov Jasurbek
2 июн 2025, 22:57
БМБ ҳамда "Оил Стар" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги (4:1) баҳсидан сўнг ғолиб жамоа устози Нодир Элибоев ҳиссиётлари билан бўлишди.

Нодир Элибоев - Футзалимиз борган сари ривожланиб, мухлислар кўпайиб боряпти. Бундай баҳслар қанча кўп бўлса, ишқибозлар ва футзалчилар фойда кўради.

- Рақиб сизни бугун ҳайрон қолдира олдими?

- Улар ҳам, биз ҳам ҳайрон қолдирадган иш қилмадик деб ўйлайман. Чунки бир-биримизни яхши биламиз. Бугун хатоларимиз камроқ бўлгани туфайли бундай натижага эришгандирмиз. Биринчи ва охирги хатолар рақибга қимматга тушди.

- Биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида БМБда пасайиш кузатилди...

- Ҳисобда олдинга чиқиб олгандан кейин бироз бўшашгандирмиз. Бунинг устида ишлашимиз керак деб ўйлайман.

- Мавсум қандай ўтди, футзал қандай ривожланяпти?

- Мавсум кўтаринки руҳда ўтди. Кубок ҳудди чемпионатдек ўтди. Қўйилган совринлар ҳар бир жамоа учун ўзгача мотивация бўлди. Шахсан мен учун жуда қадрли ўтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia