Неймарнинг онаси Барселонада

Mirjalol Normatov
27 июн 2019, 23:14
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг онаси Надин Гонсалес ўз опаси Рафаэлла Сантос билан Барселонага ташриф буюрди.

"Sport.es" хабарига кўра, икки вакил у ерда Неймарнинг "Барселона"га қайтиши борасида музокаралар олиб боради. Ушбу музокаралар даврида она ўз ўғлига уй ҳам қидиради.

Неймар 2013-2017 йиллар давомида "Барселона"да ўйнаган ва айнан Каталонияда Парижга кўчиб ўтганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es