Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги мағлубият учун мухлислардан кечирим сўрайман"

Aslanov Jasurbek
14 авг 2023
"Арал" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувидан (0:2) сўнг мезбон жамоа устози Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун Суперлиганинг лидерларидан бирига қарши баҳс ўтказдик. Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда "Навбаҳор" ўз даражасини кўрсатди".

- "Арал" бугун яхши ўйин кўрсатди, лекин захирадагилардан кам фойдаландингиз...

- Фойдаланишга ҳаракат қилдик, бироқ мажбурий ўзгаришлар рўй берганидан сўнг режаларимиз ўзгарди. Ҳимоячиларда жароҳат бўлгани бизга муаммо туғдирди.

- "Арал"нинг жорий мавсумдаги мақсади қандай?

- Жамоамизнинг асосий мақсади - майдонда яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш. Натижа эса ўз-ўзидан келаверади.

- Мухлислар бугун ҳар доимгиданда фаол бўлишди. Уларга ниятларингиз.

- Ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Улар доимо бизни қўллаб-қувватлашади. Бугунги мағлубият учун улардан кечирим сўрайман.

- "Навбаҳор" ҳақида фикрингиз.

- Наманган клубида чемпионлик учун кураша оладиган футболчилар йиғилган. Таркиб зўр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia