Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Вадим Абрамов шогирдлари БААда кечган баҳсда ҳақиқий характер кўрсатишди.

Учрашув давомида уч бор ҳисобда ортда қолган самарқандликлар якунда ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди.


Назорат баҳси

ЦСКА (Россия) — "ДИНАМО" (Ўзбекистон) 3:4

Голлар: 1:0 — 5' Жоао Виктор, 1:1 — 16' Нурилло Тўхтасинов, 2:1 — 26' Лусиано Гонду, 2:2 — 38' Азизбек Амонов, 3:2 — 81' Матвей Лукин, 3:3 — 82' Санжар Қодирқулов, 3:4 — 90+2' Аҳаджон Ҳошимов.

ЦСКА: Тороп, Гайич, Жоао Виктор, Абдулкадиров, Бандикян, Круговой, Баринов, Алвес, Глебов, Воронов, Лусиано.

"Динамо": Ягудин, Жумабоев, Бразил, Абдуллаев, Қодирқулов, Абдусаломов, Кингслей, Салоу, Тўхтасинов, Ҳалилов, Амонов.



Ўйин хроникаси:

Ўйин мезбонларнинг тезкор голи билан бошланди. Бироқ Нурилло Тўхтасинов ва Азизбек Амоновнинг голлари эвазига "Динамо" мувозанатни сақлаб турди. Баҳснинг сўнгги ўн дақиқалиги эса ҳақиқий триллерга айланди. 81-дақиқада мезбонлар яна олдинга чиқиб олишган бўлса, бир дақиқа ўтиб Санжар Қодирқулов ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Абдулҳаджон Ҳошимов ғалаба тўпини киритиб, Самарқанд жамоасига ғалабани тақдим этди.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia