

Беллашув аввалида мезбонларнинг 24 ёшли ҳимоячиси Закария Ҳавсави (суратда 12-рақамда – таҳр.) мушакларидаги оғриқ туфайли гуруҳ машғулотларини тарк этган. Шу тариқа, унинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. 
Шунингдек, жароҳатдан тикланаётган Солиҳ Абулшаматнинг ўйинда иштирок этиши аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашув 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:15 да старт олади.



