"Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
16 дек 2023, 20:27
"Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани янгилади

«Насаф» футбол клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди.

Рўзиқул Бердиев 2024 йилнинг сўнгига қадар жамоа бош мураббийи лавозимида фаолият олиб боради. Жорий мавсум Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" Суперкубок, Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонишди ва Суперлига кумуш медалларига эга чиқишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати