"Наполи" — "Милан": Турнир жадвалидаги қўшнилар баҳси учун таркиблар маълум

Aslanov Jasurbek
6 апр 2026
Бугун, 6 апрель куни Италия Серия Асининг 31-тури доирасида марказий учрашув бўлиб ўтади. Неаполдаги "Диего Армандо Марадона" стадионида "Наполи" ва "Милан" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Баҳсни римлик ҳакам Даниэле Довери бошқариб боради.

Жамоалар майдонга қуйидаги таркибларда тушишади:

"Наполи": Милинкович-Савич, Буонджорно, Оливера, Спинаццола, Гутьеррес, Жесус, Лоботка, Де Брёйне, Мактоминей, Ангисса, Жиоване.

"Милан": Меньян, де Винтер, Томори, Бартезаги, Павлович, Рабьо, Фофана, Модрич, Салемакерс, Нкунку, Фюллькруг.

Айни дамда "Милан" 63 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Наполи" эса 62 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. Ушбу ўйин натижаси кучли учликдаги ўринлар тақсимотига бевосита таъсир кўрсатиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia