Надал "Реал" – "Барса" ЧЛ финали ҳақида: "Бу бомба бўлар эди"

Aslanov Jasurbek
22 мар 2025
Рафаэль Надал "Барса" ва "Реал" ўртасидаги эҳтимолий ЧЛ финали ҳақида фикр билдирди.

"Азият чекишга тўғри келади, лекин мен чидайман. Испан футболи учун бу бомба бўлар эди. Лекин чорак финалда турганингизда финал ҳақида ўйлаш мумкин эмас.  

"Барселона" жозибали футбол кўрсатаётгани ҳақиқат. Улар ажойиб мавсум ўтказишмоқда ва барча совринларга даъвогарлик қилишяпти.  

"Реал" ҳам ҳеч ҳисобдан чиқиб қолгани йўқ, улар барча совринлар учун охиригача курашади.  

Ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Сиз мавсумнинг финал қисмидасиз. Жароҳатлар, оғир жадвал. Ҳамма нарса юз бериши мумкин", – деди собиқ теннисчи ва "Реал" мухлиси Надаль.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN