МЮ ҳимоячиси тез орада жамоадан кетиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
15 ноя 2020
“Қизил иблислар” аъзоси Эрик Байининг агенти Грациано Баттистини бу ҳақда хабар қилди.

“Агарда имкон берилса, Эрик муҳим ўйинчига айланиши ва Сульшер жамоасидаги баъзи муаммоларни бартараф этиши мумкин. Агар бундай бўлмаса, демак, бу вазиятда қандай иш тутишимиз аниқ”, дейди агент.

Байи 2016 йил “Вильярреал”дан 38 млн евро эвазига “Ман Ю”га ўтган. У жорий мавсум жамоа либосида 4 та ўйинда қатнашди. Transfermarkt портали эса 26 ёшли ивуарликни 17,5 млн еврога баҳоламоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal