

Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" клуби 6 ноябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади.
Аввалроқ ҳиндистонликлар ўз майдони ОФК талабларига мос келмагани сабабли уй учрашувларини Пуне шаҳридаги "Балевади" спорт мажмуасида ўтказишини эълон қилганди.
Аммо стадионни ўзгартириш қарорига жамоатчилик норозилик билдиргани сабабли мумбайликлар юлдузларни ўзида жамлаган клубга қарши ўйинини ўз шаҳридаги "Патил" стадионида ўтказишга қарор қилди.
"Балевади" стадиони сиғими 12 000, "Патил" майдони эса 55 000 кишига мўлжалланган.



