Мулоҳаза учун мавзу: Байроғимиз аслида қандай?

Narzulla Saydullayev
17 апр 2026
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақидаги қонун 1991 йил 18 ноябрь куни тасдиқланган ва ҳар йили шу санада нишонланади.

Қонуннинг 1-моддаси билан Давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири тасдиқланган. Унда барча ўлчовлар, ой ва юлдузлар орасидаги масофалар аниқ кўрсатилган.

1.jpg

Лекин кейинчалик, байроқда тасвирланган янги ойнинг шакли ўзгариб қолди, аниқроғи – у “тўлишди”.

2.jpg

Спортчиларимизнинг оламшумул ғалабалари туфайли байроғимиз жаҳон ареналарида ҳилпирамоқда. Лекин негадир, қонунда белгиланган ўлчовлар билан эмас, ўша “тўлишган”, яъни эгнига кенгайган янги ой тасвири билан. Жумладан, ФИФА ва ОФК тасарруфидаги мусобақларда биз шунга дуч келмоқдамиз.

3.jpg4.jpg5.jpg6.jpg7.jpg

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олди ва 2 ойдан сўнг бошланадиган мусобақада бутун дунё биз ҳақимизда гапиради, суратлар эълон қилинади. Жумладан байроқларимиз ҳам.

Агар қачондир байроғимиз тасвирига ўзгариш киритилган ва биз бундан бехабар бўлсак, унда муаммо йўқ. Лекин ўзгариш киритилмаган бўлса, унда байроғимизнинг нотўғри тасвири намойиш этилаверади. Бу эса қонуннинг бузилиши ҳисобланади. Бундай бўлмаслиги учун ЎФА ФИФАга тўғри тасвирли байроғимизни тақдим этиши лозим бўлади. Бу борада мутасаддилар ўз фикрларини билдиришади деб кутиб қоламиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia