Моуринью македониялик журналистнинг илтимосини бажарди

Eldor Akmurzayev
24 сен 2020
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью Европа Лигаси саралашидан ўрин олган “Шкендия”га қарши бугунги баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Унда македониялик журналист Игор Александрович Жозега марҳум отаси унинг мухлиси бўлгани ҳақида гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, отаси оғир касалланганда, агар имкон бўлса, ўғлидан Моуринью билан бирга суратга тушишини сўраган. 

Португалиялик мутахассис эса Александрович илтимосини рад этмади ва у билан суратга тушди, аммо белгиланган қоидаларга кўра ижтимоий масофани сақлаган ҳолда буни амалга оширди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial