МЛС. Руни мураббий сифатида “Ди Си Юнайтед”даги дебютида жамоаси чиройли камбэк қилди

Eldor Akmurzayev
1 авг 2022, 09:00
МЛС Шарқий Конференцияси навбатдаги турида “Ди Си Юнайтед” ўз майдонида кучли бешликда бораётган “Орландо Сити”ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар аъзоси Жуниор Урсо томонидан 9-дақиқадаёқ очилди. Мезбонлар эса асосий бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Крис Дуркин (90+1) ва Таксиархис Фунтаснинг (90+5) голлари эвазига иродали тарзда 3 очкога эга чиқди. Бу Уэйн Руни учун янги жамоасидаги дебютидаги чиройли ғалаба бўлди. 

“Ди Си Юнайтед” 21 ўйиндан кейин мусобақа жадвалида 21 очко билан аусайдер (14-ўрин) бўлиб турибди.



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia