

Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Матео Сильветти ва Херман Бертераме гол уришди. Ушбу голларнинг бирига Лионел Месси ассист амалга оширган. Меҳмонлар сафида Хорхе Рувалькаба ва Адри Мехмети ўз номларини таблога ёзиб қўйишган.



