"Милан" "Валенсия" футболчисини сотиб олади

Mirjalol Normatov
30 июл 2023
"Валенсия" хавбеки Юнус Муса "Милан"га ўтиши мумкин.

Испан ва итальян клублари 20 ёшли футболчининг 20 млн евро эвазига трансфер қилинишига келишиб олди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. Келаси ҳафтада Муса янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.

Якунланган мавсумда Юнус Муса "Валенсия" таркибида 33 ўйинда 2та голли пас амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano