

Манбанинг сўзларига кўра, агар 37 ёшли ҳужумчи ёзда Каталония клубини эркин агент сифатида тарк этса, А Сериянинг иккала клуби ҳам уни сотиб олишни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи ҳали келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган.
Ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган, аммо польшалик ҳужумчининг маоши катталигига қарамай, Италия грандининг қизиқиши жиддийлигича қолмоқда.
Футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 39 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 8 млн еврога баҳолаган.



