"Милан" сардори А Сериянинг бошқа клубига ўтади

Оқил Абдубарноев
8 июл 2022
"Милан"нинг собиқ сардори Алессио Романьоли "Лацио"га ўтади.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 27 ёшли футболчи римликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Романьолининг маоши йилига 3 миллион еврони ташкил қилади, бонусларни қўшиб ҳисоблаганда эса унинг мавсумдаги даромади 3,4 миллионга кўтарилиши мумкин. Яқин кунларда ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com