"Милан" Жексонга кўз тикди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2026
Ҳужумчи Николас Жексон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Футболчига "Милан" қизиқмоқда.

Сенегаллик форвардга "россонери" мураббийлар штаби қизиқиш билдирган. Жамоа ҳужумнинг марказий нуқтасини кучайтиришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жексон ушбу мавсум ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда. Бироқ клуб Николасни тўлиқ сотиб олишни режалаштирмаяпти. Келаси ёзда ҳужумчи "Челси" ихтиёрига қайтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Chelsea Chronicle