"Металлург" икки футболчиси билан шартномани бекор қилди
Sherzod Nurmatov
13 дек 2024, 18:45
Бекобод клуби Искандар Шайқулов ҳамда Раҳимжон Давронов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди, дея хабар берди ПФЛ.
Ҳимоячи Шайқулов якунланган мавсум "Металлург" таркибида 28 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Дарвозабон Давронов эса 27 учрашувда қатнашиб, ўз дарвозасидан 28 марта тўп олиб чиқди.