Мессининг уч ўғли "Барселона"нинг "Арсенал"га қарши ўйинида

Alisher
5 авг 2019
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси таътилдан қайтиб келди ва Жоан Гампер Кубоки доирасида "Арсенал"га қарши ўйинга ташриф буюрди.

Аргентиналик билан биргаликда унинг уч ўғли, яъни 7 ёшли Тьяго, 4 ёшли Матео ва 1 ёшли Чиролар ҳам ўйинни томоша қилиш учун келишди.

Қайд этиш керакки, уч ўғилнинг ҳаммаси каталонияликларнинг янги либосларида ишқибозлик қилишди.

Суратни Мессининг хотини Антонелла Роккуццо ўзининг "Instagram" саҳифасига жойлади.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/antonelaroccuzzo