

Росарионинг асосий диққатга сазовор жойи – миллий байроқ ёдгорлигида Мессининг 70 метрли тасвири пайдо бўлди. Айнан шу бинода Аргентина байроғи 1812 йилда биринчи марта кўтарилган.

Аргентина Америка Кубоги финалида Бразилияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Анхель ди Мария томонидан урилди.
34 ёшли Месси терма жамоа билан биринчи совринни қўлга киритди. Илгари у фақат Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган эди.



