Месси Герд Мюллернинг афсонавий рекордини такрорлади

Narzulla Saydullayev
11 дек 2017, 09:41
"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 15-турида "Вильярреал"га (2:0) қарши ўйинда гол урди.

Шу тариқа, Месси Герд Мюллернинг битта клуб сафида гол уриш борасидаги рекордини такрорлади. Уларнинг ҳисобида энди 525тадан гол бор.

Мюллер "Бавария" сафида 1964-1979 йилларда ўйнаган ва рекордни қайд этиш учун 15 йил талаб этилган. Месси эса "Барселона"да 13 йилдан буён ўйнаб келмоқда.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona