Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди

Alisher Ostonov
15 мар 2026
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе 17 март куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди.

Манбага кўра, француз жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. У жамоа билан Манчестерга боради, аммо ўйинни захирада бошлайди. Шу билан бирга, Мбаппе ўйин давомида майдонга тушишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" дастлабки ўйинда "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Федерико Вальверде хет-трикни расмийлаштирди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Diario Sport