

Бугун тунда ПСЖни тарк этаётган Мбаппе пойтахт марказида хайрлашув кечки овқатини ташкил қилди.
Ушбу кечки овқатга 250 киши таклиф қилинган. Улар ПСЖ футболчилари, мураббий ва ходимлари, футболчини сўнгги йилларда қўллаб турган кишилар ҳамда машҳур юлдузлар бор эди.
Ёпиқ байрам Париж марказида, Эйфель минорасига қараган ресторанда ташкил қилинди.



