

Ушбу вазиятдан кўнгли тўлмаган Мбаппе ўтган ҳафта клуб раҳбарияти рухсати билан Парижга бориб, маҳаллий мутахассислар билан маслаҳатлашди. Шу сабабли у Лига чемпионининг плей-офф босқичида "Бенфика"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборди. Ҳозирги даволаш режаси жарроҳлик амалиётидан қочишга қаратилган, чунки операция уни узоқ муддат сафдан чиқариб қўйиши мумкин.
"Реал" ҳозирча ўйинчи қайтиш муддатини расман эълон қилмаяпти, лекин тикланиш жараёни ижобий кечаётганини таъкидламоқда. Назарятга кўра, у Лига чемпионининг 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйинларга улгуриши мумкин, аммо "шаҳарликлар" билан биринчи ўйин (11 март)да иштирок этиши ҳали ҳам савол остида.
Жорий мавсумда Мбаппе "Реал" сафида барча турнирларда 33 ўйинда 38 та гол уриб, 6 та голли узатма берган.



