Мбаппе Франция чемпионатидаги энг тезкор голни урди

Оқил Абдубарноев
22 авг 2022
Килиан Мбаппе Франция чемпионати доирасидаги "Лилль" — ПСЖ учрашувининг 8-сониясида гол урди.

ПСЖ Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Лилль"га қарши ўйинда биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очди.

Ўйин марказдан бошланди ва ҳужумчи Лионель Месси марказий доирадан ҳужумчи Килиан Мбаппени рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Франциялик футболчи биринчи тегинишдаёқ тўпни дарвозабоннинг устидан ташлади.

Бу гол Лига 1 тарихидаги энг тезкор гол бўлди.

Мбаппе бу мавсумда 2 та ўйинда 2 та гол урди. Бунгача у "Монпелье" дарвозасини ишғол қилганди (5:2).



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia