

Кеча "Реал" 5-турда "Олимпиакос" майдонида 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Мбаппе мадридликлар учун 4та гол урди ва шуларнинг учтасини 22, 24 ва 29-дақиқаларда киритди. "Реал" форвардига хет-трик амалга ошириш учун 6 дақиқа 42 сония етарли бўлди. Ундан фақатгина Муҳаммад Салоҳ яхшироқ натижа қайд эта олган.
Мисрлик форвард 2022 йили "Рейнжерс" дарвозасига 6 дақиқа 13 сонияда 3 марта гол урганди.


