Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"

Mirjalol Normatov
13 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик собиқ жамоадоши Пол Скоулзнинг ижтимоий тармоқлардаги танқиди ҳақида гапирди.

Олдинроқ Скоулз "Ньюкасл"дан учралган мағлубиятданк кейин: "Жамоа сўнгги 4 ўйинни ёмон ўтказди. Кэррикда ростдан ҳам ўзгача ҳусусият бормиди?", деб ёзиб ўтганди.

"Умуман олганда ўзгача ҳеч нима йўқ. Ҳозир ҳақиқат шундай - ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, турлича фикрлар. Буни турлича талқин қилиш мумкин. Шу сабабли бунга хотиржам муносабатдаман.

Турлича фикрлар бор, ҳозир исталган сўздан айб топиш мумкин. Бундан хавотир олмаяпман. Умуман олганда Скоулзнинг танқидига эътибор қаратмадим", - деди Кэррик.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: BBC