

Бу ҳақда "Football Insider" ёзмоқда.
Қайд этилишича, футболчи мавсум охирида трансфер бўлиш ниятида эмас. Маунтнинг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг қийматини 32 млн еврога баҳоламоқда.
27 ёшли ўйинчи жорий мавсум МЮ таркибида 19 ўйин ўтказди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.



