

Суперлига, 8-тур
"Машъал" - "Хоразм" 0:1
18.04.2026. Ғузор, “Шўртан“ стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов, Умиджон Нутфуллоев
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР ҳаками: Насибабону Тошмуҳамедова
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ойбек Давлетмуродов
Гол: Влатко Стояновский 84 автогол, - 0:1.
"Машъал": 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 9. Иброҳим Ғанихонов (7. Влатко Стояновский, 46), 13. Нуриддин Нуриддинов (5. Самандар Очилов, 77), 14. Абдул Рашид Абубакар (8. Сардор Абдураимов, 82), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 34. Шаҳбоз Жўраев, 37. Шерзод Файзиев, 45. Суҳробжон Пармонқулов, 97. Аугустин Чиди
Захира: 1. Азамат Сойибов, 3. Асан Ваниев, 28. Эргаш Исмоилов, 38. Суннатулла Ярашев, 69. Роман Хажиев, 99. Рафаэль Аягва
"Хоразм": 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Аббосжон Отахонов, 8. Нодирбек Абдухалиқов (17. Данил Нугманов, 69), 10. Яннис Лери (79. Азизжон Аҳроров, 69), 13. Элзио Лоҳан (9. Жасурбек Азимов, 88), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 22. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25. Матия Ром, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов (11. Данила Ежов, 88), 97. Бубакар Траоре (7. Темурбек Исмаилов, 90)
Захира: 33. Никола Стошич, 6. Шохжаҳон Султонмуродов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Аброр Хўсинов
Огоҳлантиришлар: Бубакар Траоре 80,
90+4. Ўйин тугади. “Машъал“ - “Хоразм“ 0:1.
90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди
90. Ўзгариш. “Хоразм“. Траоре ўрнига Исмоилов тушди
88. Ўзгаришлар. “Хоразм“. Лоҳан ва Абдуҳамидов ўрнига Азимов ва Ежов тушди
84. ГОЛ! 0:1. Бурчак тўпидан кейин Ҳамиджонов боши билан дарвоза томон зарба берди, Стояновский кутилмаганда тўпни боши билан ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди! Автогол
82. Ўзгариш. “Машъал“. Абубакар ўрнига Абдураимов тушди
81. ЗАРБАА! Акрамовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Стояновский боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
77. Ўзгариш. “Машъал“. Нуриддинов ўрнига Очилов тушди
73. Икки дақиқа ичида “Машъал” дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратилди, иккала вазиятда ҳам Тўхтабоев тўпни ушлаб олди
71. ЗАРБА! Стояновскийнинг зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни ушлаб олди! Ажойиб сейв
69. Ўзгаришлар. “Хоразм“. Лери ва Абдухалиқов ўрнига Аҳроров ва Нугуманов тушди
65. ЗАРБА! Нуриддиновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин ҳам Машҳуржон тўпни қайтради!
62. ЗАРБААА! Нуриддиновнинг кучли зарбаси аниқ ва кучли чиқди, Муҳаммаджоновдан ажойиб сейв!
56. Зарба! Нуриддиновнинг зарбасидан кейин Муҳаммаджонов тўпни эгаллаб олди!
53. ЗАРБА! Чидининг тўп узатишидан кейин Стояновский бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди
52. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпни Стояновский боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
46. Иккинчи тайм бошланди.
46. Ўзгариш. “Машъал“. Ғанихонов ўрнига Стояновский тушди
45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
35. ЗАРБАААА! Лерининг тўп узатишидан кейин Траоре жарима майдони ичига кириб зарба берди, Тўхтабоевдан сейв!
25. УХХХХ! Дарвоза устуни! Лоҳаннинг тўп узатишидан кейин Янис Лери зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди!
16. Зарба! Абубакарнинг зарбаси ноаниқ кетди
10. Зарба! Ортиқбоевнинг зарбасидан кейин яна Тўхтабоев тўпни ушлаб олди
8. Траоренинг ўнг қанотдан ҳаводан узатган тўпини Тўхтабоев ушлаб олди
5. Ғанихонов шикастланди, унга шифокорлар ёрдам беришди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
— Ўйин соат 19:00да бошланади.



