

Бироқ бу масалага аста-секин аниқлик киритилмоқда, чунки икки етакчи футболчи "Олд Траффорд"да яна узоқроқ қолишга яқин турибди.

Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" Ҳарри Магуайр ва Кобби Майну билан битимни узайтиришга яқин. Музокаралар якуний босқичга кирган, бироқ томонлар ҳали шартнома муддатини келишиб олиши керак. Бошқа шартлар эса деярли ҳал этилган.
Айниқса, Магуайр бўйича масала муҳим, чунки унинг амалдаги келишуви 2025 йил 30 июнда якунланади ва деярли 3 ойдан сўнг у эркин агентга айланиши мумкин.



