"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи

Mirjalol Normatov
21 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" АПЛ 31-тури доирасида "Борнмут"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлик борасида ҳакамлар қўмитасига шикоят киритмоқчи.

Учрашувнинг 67-дақиқасида манкунианликлар вингери Амад Диалло рақиб жарима майдончаси ичига кириб борганида рақиби Адриен Трюффер икки қўли билан уни итариб юборди. Бунинг натижасида Диалло чимга йиқилди. Бош ҳакам Стюарт Эттуэлл ушбу ҳолатда пенальти йўқлигини билдирди. Ушбу тўп олиб қўйилишидан кейин "Борнмут" гол уриб кетди.

"Daily Mail" хабарига кўра, манкунианликлар ушбу ҳолатда ВАРнинг хатоси сабабли жамоанинг ЕЧЛга чиқишини хавф остига қўйиш билан тенг деб ҳисоблаган.

Клубдагиларнинг фикрича, Амадга қарши қўполлик фол бўлиб, пенальти белгиланиши керак бўлган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Daily Mail