"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр

Mirjalol Normatov
5 дек 2025
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Кобби Майну жамоадаги ҳолатидан мамнун эмас.

"The Athletic" хабарига кўра, ярим ҳимоячи ушбу мавсумдаги берилаётган вақтдан мамнун эмас. Ўз навбатида клуб ёзда футболчини қўйиб юборишни истамаганди. Энди МЮ Африка кубоги тугагунча кутишни ва вазиятга қараб иш қилишни режалаштирмоқда.

Коббининг ўзи бошқа чемпионатда фаолиятини давом эттиришни истамоқда. Унга "Бавария" ҳамда "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic