Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди

Alisher Ostonov
11 янв 2026
Англия кубоги 3-босқич доирасидаги "Манчестер Юнайтед" — "Брайтон" ўйини бўлиб ўтди.

Брайан Груда 12-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. Дэнни Уэлбек 64-дақиқада собиқ жамоасига тўп киритиб, ҳисобни “Брайтон” учун ишончли кўринишга олиб келди. МЮ эса Беньямин Шешконинг 85-дақиқада ягона голи билан чекланди. Шунингдек, “қизил иблислар” сафида Ши Лейси 90-дақиқада майдондан четлатилди.

Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” турнирни эрта тарк этди.







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia