

Манбага кўра, "шаҳарликлар" "кўк-анорранглилар"га футболчи алмашишни таклиф қилишга тайёр. Торрес эвазига "Манчестер Сити" Каталония жамоасига аввалроқ "Барселона" қизиқиш билдирган Омар Мармушни таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ферран Торрес 2020-2022 йиллар давомида "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. У 55 млн евро эвазига "Барселона"га ўтган.



